Украина Россия асирлигидан 115 киши ватанига қайтганини тасдиқлади

Украина Россия асирлигидан 115 киши ватанига қайтганини тасдиқлади

Улардан 50 нафари «Азовстал» ҳимоячиларидир.

Украина президенти Владимир Зеленский 115 нафар украиналик аскар Россия асирлигидан қайтганини тасдиқлади. Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги айирбошлаш ҳақида эълон қилган эди.

«Бугун яна 115 нафар ҳимоячимиз ватанга қайтишди. Булар Миллий гвардия, Қуролли кучлар, денгиз флоти ва Давлат чегара хизмати аскарлари», — деди Зеленский. У айирбошлашда иштирок этган Украина Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ва воситачи сифатида ишлаган Бирлашган Араб Амирликларига миннатдорчилик билдирди.

Украина расмийларига кўра, ватанга қайтганларнинг барчаси муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар бўлиб, уларнинг баъзилари 2022 йилда Россия босқинининг дастлабки ойларидан бери Россия асирлигида бўлган.

Озод қилинганлар орасида ҳарбий денгизчилар, чегарачилар, шунингдек, Мариуполнинг 82 нафар ҳимоячиси, улардан 50 нафари Азовстални ҳимоя қилган.

БАА вакилларининг таъкидлашича, Украинада уруш бошланганидан буён бу ҳарбий асирларнинг 55-алмашиниши бўлиб, уларнинг аксарияти Абу-Даби воситачилигида амалга оширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!