Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужумдан мақсади буфер зона яратишдир

Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужумдан мақсади буфер зона яратишдир

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

"Бизнинг Курск вилоятидаги мудофаа ҳаракатларимизнинг асосий вазифаси - Россиянинг ҳарбий салоҳиятини имкон қадар кўпроқ йўқ қилиш ва максимал қарши ҳужум ишларини бажариш. Хусусан, тажовузкор давлатнинг ҳудудида буфер зонани яратиш", — дея аниқлик киритди Украина президенти ўз видеомурожаатида.

Зеленский, шунингдек, Донецк вилоятидаги фронтдаги вазиятни изоҳлар экан, рус ҳарбийлари Торетск ва Покровский йўналишида ўнлаб ҳужумлар уюштирганини, бироқ Украина Қуролли кучлари ўз позицияларини сақлаб қолиш учун керакли ҳаракатларни қилаётганини билдирди.

Украина етакчиси АҚШ, Буюк Британия ва Франция раҳбарларига алоҳида мурожаат қилиб, уларни янги ҳарбий ёрдам етказиб беришни тезлаштиришга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!