Украина қуролли кучлари Белгород вилоятига бостириб киришга ҳаракат қилмоқда. Вазият мураккаб

Украина қуролли кучлари Белгород вилоятига бостириб киришга ҳаракат қилмоқда. Вазият мураккаб

Украина қуролли кучлари Белгород вилоятидаги чегарани бузиб ўтишга ҳаракат қилмоқда, деди вилоят губернатори Вячеслав Гладков.

«Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, чегарадаги вазият оғирлигича қолмоқда, аммо назорат қилиш мумкин. Ҳарбийларимиз режали ишларни амалга оширмоқда», — деб ёзди у ўзининг телеграм-каналида.

У жанглар қайси чегара ҳудудлари яқинида кетаётганига аниқлик киритмади.

Россия Мудофаа вазирлиги Белгород вилоятида чегарани бузишга уринишлар ҳақида хабар бермади.

Украина қуролли кучлари Белгород вилоятига бостириб киришга уринмоқда, жанглар кетмоқда, деб ёзади Россия ҳарбий каналлари.

Хусусан, Нехотеэвка аҳоли пункти яқинида Украина қуролли кучлари 200 кишилик қўшин билан бир неча пиёда жанговар машиналарда олдинга ўтмоқда. Россия қўшинлари уларга жавоб қайтарди ва артиллерия ўқлари билан зарба берди.

Шу билан бирга, 300 га яқин украиналик аскарлар Шебекино назорат-ўтказиш пункти яқинида ёриб ўтмоқда ва у ерда ҳам фаол жанглар кетмоқда. Россия чегарачилари Украина қуролли кучлари гуруҳини ҳаводан ўққа тутмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!