Украина илк бор Россиянинг Киров вилоятига дронлар учирди

Украина илк бор Россиянинг Киров вилоятига дронлар учирди

Киров вилояти губернатори Александр Цоколовнинг айтишича, 28 август куни эрталаб Котелнич шаҳрига дрон ҳужум қилган.

Дронлар Котелнич шаҳридаги «Росрезерв»нинг «Зенит» заводидаги резервуарларга зарба берган.

База телеграм канали икки дрон Вятка заводидаги нефть маҳсулотлари сақланадиган омборга ҳужум қилганини даъво қилмоқда. Дронлардан бири танк томига, иккинчиси бўш танкга тегди. Кўп ўтмай, телеканал нефть омборига яна иккита дрон томонидан ҳужум қилингани ҳақида хабар берди. Зарба ва портлашдан кейин танклардан бири ёниб кетди.

Шот телеграм канали хабарига кўра, Украина учувчисиз учоқларининг зарбалари натижасида иккита танк ёнмоқда.

Котелнич шаҳри Украина билан чегарадан тахминан 1,5 минг километр узоқликда жойлашган. Киров вилоятида дрон ҳужумлари илгари қайд этилмаган, деб ёзади ББC Рус хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!