Киевнинг расмий вакиллари Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси йиғилишида Владимир Зеленскийнинг Украинага қарши босқинчилик жинояти бўйича Махсус трибунал тузиш ҳақидаги илтимоси билан хатини топширди.
Мурожаат Европа Кенгаши Бош котиби Ален Берсет ва Люксембург ташқи ишлар вазири Хавер Беттел томонидан қабул қилинган. Энди Люксембургда йиғилган Европа Кенгаши вазирлар қўмитаси махсус трибунал яратиш жараёнини расман бошлаши керак, деб хабар беради DW мухбири.
Аввалроқ маълум бўлишича, 40 га яқин давлат, Еврокомиссия, ЕИ ташқи ишлар хизмати ва Европа Кенгашидан иборат махсус трибунал ташкил этиш бўйича асосий гуруҳ ушбу халқаро судни яратиш бўйича техник лойиҳа устида ишлашни якунлаган. Лойиҳа учта асосий ҳужжатдан иборат: Украина ва Европа Кенгаши ўртасида трибунални шакллантириш тўғрисидаги икки томонлама келишув матни, унинг низоми ва расмий равишда “кенгайтирилган қисман келишув” деб аталадиган трибунални бошқариш бўйича келишув.
Баъзи давлатлар Европа Кенгашига аъзолиги асосида уни автоматик равишда имзолаши мумкин, бошқалари эса уни миллий парламентларида ратификация қилиши керак, бу вақт талаб қилиши мумкин. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи расмийлари Европа Кенгаши билан боғлиқ расмий процедура бир неча ҳафта ичида якунланиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.