Тошкент метрополитени машинисти бўлиб ишлаган 28 ёшли эркак ўз ҳомиладор рафиқасини пичоқлаб ўлдиргани учун судланган. Жиноят 2023 йил декабрь ойида содир бўлган бўлиб, у жасадни Салар каналига ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Суд ҳужжатларига кўра, аёл оилавий келишмовчиликлар сабаб ота-онасининг уйига кўчиб ўтган. Эркак уни ишдан олиб кетиш баҳонаси билан машинага ўтқазган ва йўлда жанжал вақтида ошхона пичоғи билан кўкрагига урган. Аёл воқеа жойида вафот этган. Марҳума тиббиёт муассасасида ишлаган ва ҳомиладор бўлган.
Судда айбланувчи қилган жиноятини тан олиб, севиб турмуш қурганини, лекин сўнгги вақтларда келишмовчиликлар кучайганини, ва пушаймонлигини айтган. Марҳуманинг яқинлари эса эркак нафақат аёлни, балки туғилмаган фарзандини ҳам ўлдирганини таъкидлаб, энг оғир жазо — умрбод қамоқ талаб қилишди.
Суд ҳукмига кўра, D.N. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «б» банди — ҳомиладор аёлни атайин ўлдириш бўйича айбдор деб топилиб, унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.