Швецияда ҳар йили 530 га яқин аёлга бачадон бўйни саратони ташхиси қўйилади. Ўртача ҳар уч кунда бир аёл ушбу касалликдан вафот этади, деб хабар беради АЗEРТАДЖ.
Швеция энди бу саратонни бартараф этган дунёдаги илк давлат бўлиш имкониятига эга.
Касалликнинг асосий сабаби — одам папиллома вируси (ОПВ). Бу ҳар йили 1100 га яқин саратон турларининг ривожланишига сабаб бўлади, улардан 500 дан ортиғи бачадон бўйни саратонидир.
Швецияда ушбу касалликнинг олдини олиш учун кенг кўламли эмлаш дастури бошланди.
2025 йилнинг 30 июнига қадар 1994-1999 йилларда туғилган аёллар ОПВга қарши эмлашни бепул олишлари мумкин. Ҳозирда талаб қилинган 70 фоизнинг атиги 59 фоизига эришилган. 30 июндан кейин вакцинанинг нархи тахминан 6000 швед кронасини (тахминан 550 АҚШ доллари) ташкил этади.
22 май куни бутун мамлакат бўйлаб бир қатор кинотеатрларда эмлаш ишлари бўлиб ўтади. Вакцина бепул, эмланганларга эса бепул кино чипталари тақдим этилади.
Ушбу ташаббус Швециянинг барча 21 ҳудуди, Саратонга қарши курашиш фонди (Cancerfonden), Capio тиббиёт тармоғи ва Filmstaden кино тармоғи томонидан қўллаб-қувватланади.
Баъзи ҳудудларда 2000-2001 йилларда туғилган аёллар ҳам бепул эмланишлари мумкин.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.