АҚШ Президенти Дональд Трамп ракеталарга қарши мудофаа тизими – «Олтин гумбаз» лойиҳасини яратиш режаларини эълон қилди. Унинг айтишича, ушбу тизим президентлик муддати якунлангунига қадар ишга туширилади, деб хабар беради The New York Times.
Трамп президентлик лавозимига киришган пайтдан бери «Олтин гумбаз» лойиҳасини устувор йўналиш деб ҳисоблаб келади. Сайловолди кампанияси давомида у Исроилнинг ракета ва снарядларни йўқ қилишга мўлжалланган «Темир гумбази»га ўхшаш ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш тизимини яратишни ваъда қилган эди.
Трампнинг баҳолашича, лойиҳа тахминан 175 миллиард долларга тушади. Аммо Конгресснинг бюджет бошқармаси ушбу ракетага қарши мудофаа тизими анча қиммат – 542 миллиард долларгача бўлиши мумкинлигини қайд этган.
Трамп сешанба куни маълум қилишича, «Олтин гумбаз» лойиҳасига унинг солиқ ва харажатларни қисқартиришга қаратилган қонуни орқали 25 миллиард доллар ажратилади. Бу қонун ҳали Конгресс томонидан тасдиқланиши керак. Шунингдек, Канада мазкур дастурда иштирок этишга қизиқиш билдирган ва тизим харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олиши мумкин.
Трамп АҚШ ушбу лойиҳани тахминан уч йил ичида амалга ошириши ва президентлик муддати тугагунига қадар тўлиқ қувватда ишга туширишга эришишига ишонч билдирди.
«Олтин гумбаз» тўлиқ қуриб битказилгандан сўнг, у ҳатто дунёнинг исталган нуқтасидан, ҳатто фазодан отилган ракеталарни ҳам йўқ қила олади. Бу тарихдаги энг кучли мудофаа тизими бўлади”, – деди Дональд Трамп.
Трамп, шунингдек, лойиҳани АҚШ Космик кучлари раҳбарининг ўринбосари генерал Майкл Гетлейн назорат қилиши ҳақида маълум қилди.
Трамп январда «Америка Темир гумбази» номли фармонни имзолаган эди. Унда Пентагонга 60 кун ичида лойиҳанинг батафсил режасини тақдим этиш вазифаси юклатилган. Режа Америка гипертовушли ракеталари ва «фазовий тўсқинлик воситалари»ни яратишни ҳам ўз ичига олади.
Ушбу лойиҳа Трампга собиқ президент Рональд Рейганнинг орзусини рўёбга чиқариш имконини беради. Рейган 1980 йилларда эҳтимолий ядровий ҳужумга қарши курашиш учун миллиардлаб маблағни «Юлдузли урушлар» деб номланган мудофаа тизимига сарфлаган, бироқ лойиҳа технологик ва молиявий муаммолар туфайли амалга ошмай қолган эди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.