АҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш департаменти Гарвард университетига ажратилган бир неча кўп йиллик грантларни молиялаштиришни тўхтатди, дея хабар беради Kazinform.
Бу ҳақда АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда (Х) эълон қилинган хабарда маълум қилди.
Баёнотга кўра, грантларнинг умумий миқдори тахминан 60 миллион долларни ташкил этган.
Апрель ойи ўрталарида АҚШ Таълим вазирлиги Гарвард университетига федерал грантлар беришни тўхтатишини эълон қилди. Бунга университет томонидан вазирлик талабларини бажаришдан бош тортгани, жумладан, “талабалар ва ходимларнинг фикрлари”ни ўрганиш учун аудит ўтказиш талаби сабаб бўлган.
Кейин Дональд Трамп Гарвардни махсус солиқ мақоми ва чет эллик талабаларни қабул қилиш имкониятидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди.
Университет молиялаштиришни тиклашни талаб қилиб, президент маъмуриятини судга берди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон инқилобий гвардияси сўзларига кўра, сўнгги ҳужумда Исроилнинг кўп қатламли мудофаа тизимлари бир-бирига қарши ишлашига сабаб бўлган янги усул қўлланилди ва бу Эроннинг кўплаб мўлжалларни муваффақиятли нишонга олишига имкон берди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.