Европа Комиссияси Европа Иттифоқидан ташқаридаги мамлакатлардан ҳар бир посилкага янги бож жорий этишни таклиф қилди - ҳар бир етказиб бериш учун икки eврогача. Бу, биринчи навбатда, Хитойнинг Temu ва Shein онлайн-платформаларининг буюртмаларига тааллуқлидир, уларнинг оқими сўнгги йилларда кескин ошди.
Еврокомиссия маълумотларига кўра, ҳар куни Европа Иттифоқига чет элдан 12 миллионга яқин посилка келади. Янги чора божхона органларининг харажатларини қоплаш ва онлайн савдо устидан назоратни кучайтиришга қаратилган.
"Арзон нархлардаги ягона посилкалар ҳодисаси янги ва Shein ва Тemu каби платформалар туфайли ўсиб бормоқда", деди Анна Каваззини, Eвропа Парламентининг ички бозор қўмитаси раҳбари.
Shein ва Тemu воситачилар ва омборларсиз ишлайди, товарларни ишлаб чиқарувчидан харидорга тўғридан-тўғри этказиб беради. Ушбу модел нархларни пасайтиради, лекин бозор ва Eвропа назорат органларига жиддий юк яратади.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.