Президент Ўзбекистонликлар АҚШга кириши учун виза талабларини енгиллаштириш чораларини кўришни топширди, деб ёзади daryo.uz.
Давлат раҳбарининг “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланишича, ТИВ 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш ва якуни бўйича таклиф киритиши лозим.
Шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари учун Ўзбекистонга ички ҳужжат ёки ID-карта, шу жумладан, 16 ёшга тўлмаган фуқароларга “киндер паспорт” билан 30 кунгача кириш режимини жорий қилиш режалаштирилган.
Президент фармони билан 2025 йил 1 июндан Баҳрайн, Кувайт ва Уммон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади. Ҳужжатга кўра, республика ҳудудларига 15,8 миллион нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 млрд долларга етказиш мақсад қилинган.
1 июндан бошлаб Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визасиз режим ҳам жорий этилади. Бу келишув икки давлат фуқароларига 30 кунгача визасиз саёҳат қилиш имконини беради.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.