Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған семиришга қарши кенг кўламли кампания бошлади – энди фуқароларни кўчада оммавий равишда тортиш мумкин. Berliner Morgenpost хабарига кўра, соғлиқни сақлаш ходимлари паркларда, автобус бекатларида ва футбол ўйинлари олдидан ўткинчиларни тўхтатиб, уларнинг вазни ва бўйини ўлчамоқда.
Ўлчовдан сўнг тана массаси индекси (BMI) ҳисобланади: агар у 25 ёки ундан юқори бўлса, одам вазн йўқотиш бўйича тавсиялар олиш учун шифокорларга юборилади. Акция “Ўз вазнингни бил – соғлом яша” шиори остида ўтказилиб, 10-июлга қадар давом этади. Шу вақт ичида Туркия аҳолисининг қарийб саккиздан бир қисмини ташкил этувчи ўн миллионга яқин аҳолининг вазнини ошириш режалаштирилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, туркларнинг 30% дан ортиғи семириб кетган - бу Европа Иттифоқидаги ўртача кўрсаткичдан деярли икки баравар кўп. Масалан, Германияда фуқаролар орасида семириш даражаси тахминан 19% ни ташкил қилади.
Янги чора ижтимоий тармоқларда танқидлар тўлқинига сабаб бўлди. Фуқаролар тортиш мажбурий тартиб бўлиб қолиши ва жамоатчиликнинг камситилишига олиб келиши мумкинлигидан қўрқишади. Расмийлар бундай текширувлар ихтиёрий бўладими ёки йўқми ҳали аниқлик киритмади.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.