АҚШ ҳарбий базалари аҳоли зич жойлашган ҳудудларда жойлашган Япониянинг Окинава префектурасида парвоз пайтида АҚШ вертолётидан 18 кг оғирликдаги пиротехника воситалари солинган сумка тушиб кетди.
Бу ҳақда телеканалга асосланиб, “Репорт” хабар бермоқда.
Ҳодиса 13-май куни Окинаванинг асосий оролидаги Мотобу ярим ороли яқинида, воқеа жойидан бир неча ўнлаб километр узоқликдаги турар-жой ўртасида жойлашган АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг Футенма базасига тайинланган УҲ1 вертолёти парвози чоғида содир бўлган.
Окинава ороли АҚШнинг Япониядаги барча ҳарбий объектларининг 75 фоизини ташкил қилади ва бу маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Япония ҳукумати ва Окинава ҳукумати ўртасидаги муносабатлардаги энг баҳсли масалалардан бири АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг Футенма базасини аҳоли зич жойлашган Гинован ҳудудидан кўчиришдир. Уни Окинавадан ташқарига кўчириш талабларига қарамай, Япония ҳукумати уни префектура ичидаги Хеноко ҳудудига кўчириш режасига амал қилмоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.