The Bell эътиборига Финляндия Ривожланаётган Иқтисодиётлар Институти (BOFIT) ҳисоботига кўра, 2022-2023 йилларда Хитойнинг Россия лойиҳаларига киритган инвестициялари ҳажми йилига ўртача 400 миллион долларни ташкил этди - бу кўрсаткич 1,2 миллиард долларга этган 2011-2018 йиллардагидан уч баравар кам .
Хитойлик сармоядорлар, аксарият хорижий компаниялар сингари, Россиядаги фаолиятини қисқартириш йўлини танладилар. Россия Федерацияси Марказий банки маълумотларига кўра, урушнинг уч йили давомида иқтисодиётнинг реал секторига норезидент сармоялари ҳажми 57 фоизга камайди - 2022 йил бошида 497,7 миллиард доллардан 2025 йил бошида 216 миллиард долларгача. Бу 2009 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир.
Май ойи бошида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашувда Россия президенти Владимир Путин Россияда хитойлик бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёрлигини маълум қилди ва икки томонлама муносабатларни “ХХI асрдаги давлатлараро ҳамкорлик модели” деб атади. У Хитой компанияларини Россия ҳудудида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга таклиф қилди.
Бироқ, таҳлилчиларга кўра, бундай баёнотлар ортидан Пекин томонидан реал ҳаракатлар кузатилмаган. Хитой ҳукумати Россиянинг нефт ва газ секторига сармоя киритишни тақиқлади, автомобил ишлаб чиқарувчиларга Россия Федерациясида заводлар қурмасликни тавсия қилди ва “Сибир кучи 2” лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди.
American Enterprise Institute маълумотларига кўра, Хитойнинг Россиядаги сўнгги йирик инвестиция лойиҳаси 2021 йилда амалга оширилган. Ўша пайтда Sinopec нефть саноатига 360 миллион доллар сармоя киритган. Ўшандан бери хитойлик корхоналарнинг Россия Федерациясида йирик сармоялари қайд этилмаган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.