Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кайя Каллас Сурияга қарши иқтисодий санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги.
— Бугун биз Сурияга қарши иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилдик. Биз Сурия халқига янги, инклюзив ва тинч Сурия қуришда ёрдам бермоқчимиз. Европа Иттифоқи Сурия халқини қўллаб-қувватлашда давом этади, — деди Каллас Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларни 2011 йилнинг май ойида, мамлакатда фуқаролар уруши бошланганидан кейин киритган эди.
Ушбу чекловларга қуйидагилар киради:
Жисмоний шахсларга қарши чоралар: саёҳатни тақиқлаш, активларни музлатиш. Бу чоралар режимга алоқадор ва инсон ҳуқуқларини поймол қилишда иштирок этган деб ҳисобланган шахсларга нисбатан қўлланилган. Улар орасида Башар Асаднинг шериклари ва вазирлари бор.
Соҳавий санкциялар: хом нефть ва нефть маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлаш, икки томонлама (ҳарбий ва фуқаролик) товарларни экспорт қилишни чеклаш, айрим алоқа воситалари ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни чеклаш.
2025 йилнинг 24 февралида, режим қулагандан сўнг, Европа Иттифоқи санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиш бўйича биринчи қарорини қабул қилди. Ушбу қарор банк, энергетика ва транспорт соҳаларини қамраб олди.
Европа Иттифоқи вакиллари санкцияларнинг бекор қилиниши орқага қайтариладиган жараён эканлигини ва Суриядаги вазият қаттиқ назорат остида эканини таъкидлади.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.