Россия Украинанинг Суми вилоятидаги полигонига зарба берди, қурбонлар бор.
Украина Миллий гвардияси Суми вилоятидаги машғулот лагерига россияликлар томонидан берилган зарба оқибатида олти нафар ҳарбий ҳалок бўлгани, 10 дан ортиқ аскар яраланганини маълум қилди. Бир кун аввал Россия Мудофаа вазирлиги “Искандер” ракета мажмуаси орқали ҳужум уюштириш орқали ўнлаб украин ҳарбийлари ўлдирилганини хабар қилган эди.
Украина Миллий гвардияси зарба 20 май куни ҳарбий қисмнинг ўқ отиш майдонида машғулотлар ўтказилаётган вақтда амалга оширилганини билдирди.
Суми вилоятидаги фожиа украинлар орасида кескин реакция келтириб чиқарди. Украина Олий радаси депутати Олексий Гончаренко россиялик ҳарбийлар Украина Қуролли кучлари лагерида кузатув олиб борганини айтган.
Депутатнинг сўзларига кўра, ҳудуд устида узоқ вақт давомида дрон ҳаракатланган, айнан ушбу қурилма нишонни белгилаб, зарбани йўналтиргани тахмин қилинмоқда. Гончаренко рўй берган ҳодисани "аслида фронт чизиғида ҳарбийлар машғулотларини ўтказишга қарор қилганларнинг жинояти" деб атаган.
ТСН телеканали мухбири Юлия Кириенко-Меринова Шосткадаги полигонда баллистик ракета зарбаси вақтида қўмондонлик шахсий таркибни сафламаганини ёзган. Унинг маълумотига кўра, бу фронт чизиғига яқин жойлашган ҳар бир ҳарбий қисмда мавжуд бўлган одатий ўқ отиш полигонидир.
"Ҳарбий қисм командири душманнинг разведка дронини эътиборсиз қолдиргани учун лавозимдан четлатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда", — дея маълум қилди Украина миллий гвардияси қўмондони Олександр Пивненко.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.