Ўзбекистон Президенти туркий давлатлар ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини кўрсатди

Ўзбекистон Президенти туркий давлатлар ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини кўрсатди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳам қатнашди.

Кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида жаҳонда геосиёсий ва геоиқтисодий зиддиятлар, минтақавий низолар ва иқлим ўзгариши оқибатлари кучайиб бораётган бугунги мураккаб вазият шиддат билан ўзгариб бораётганини қайд этди.

Президентимиз долзарб халқаро муаммоларни ҳал этишда, биринчи навбатда, халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ Низомига таянган ҳолда ташкилот давлатларининг умумий ёндашув ва позицияларини мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди.

Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўхталар экан, Ўзбекистон етакчиси бу борада ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлигини кўрсатиб ўтди ва қатор янги таклифлар билдирди.

Сиёсий жиҳатдан Ўзбекистон ташаббуси билан Туркий давлатлар ўртасида стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. Ушбу ҳужжат халқларимизни янада яқинлаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликнинг узоқ муддатли ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Президентимиз савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-коммуникациявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, Ташкилот мамлакатларининг умумий ташқи савдо айланмасида ўзаро савдо улушини ошириш мақсадида "Турк-трейд" онлайн платформасини яратиш ва Товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича амалий дастур қабул қилиш таклиф этилди.

Транскаспий халқаро йўлаги орқали юк ташиш ҳажмининг ўсишини таъминлаш ва божхона-чегара тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида давлатимиз раҳбари ушбу йўналиш бўйлаб "ягона дарча" ва "яшил йўлаклар" тизимини тез фурсатда жорий этишга чақирди. Бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида Туркий давлатларнинг мультимодал транспорт ва логистика халқаро форумини ўтказиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари Туркий инвестиция жамғармаси таъсис этилганини олқишлаб, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Қўшма венчур компанияси ва Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг инвестициявий имкониятларини тақдим этадиган ягона портал ташкил этиш муҳим эканини таъкидлади.

Саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида кимё, энергетика, тоғ-кон, енгил саноат, фармацевтика, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва қурилиш тармоқларида йирик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Давлатимиз раҳбари иқлим кун тартибига тўхталар экан, яқинда Самарқанд шаҳрида ўтган Халқаро иқлим форуми давомида "яшил" тараққиёт соҳасида глобал ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилганини мамнуният билан қайд этди. Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг Будапешт шаҳрида Қурғоқчиликнинг олдини олиш институтини ишга тушириш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Унинг фаолиятига кўмаклашиш ва мақсадли лойиҳаларга кенгроқ жалб қилиш учун қурғоқчилик ва экологик муаммоларнинг олдини олиш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Ўзбекистон Президенти фан, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университетининг очилиши ташкилотга аъзо мамлакатларнинг таълим дастурларини амалга ошириш ва иқтидорли ёшларни тайёрлашга муносиб ҳисса бўлиши таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси Халқаро туркий маданият ташкилоти - ТУРКСОЙ фаолияти ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Туркий маданият жамғармаси кенгашининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.

Сўзининг якунида Ўзбекистон Президенти туркиялик атоқли олим, биокимёгар, Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжарни Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотга сазовор бўлгани билан табриклади.

Саммит якунида Будапешт декларацияси, шунингдек, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича бошқа қатор ҳужжатлар қабул қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

Эрон армияси кўр, кар ва соқов бўлиб чиқди

Исроил ҳаво кучлари Эрондаги 100 га яқин нишонга ҳужум қилиш учун 200 га яқин самолётдан фойдаланган ва бирортасини ҳам йўқотмаган.

Эрон Исроилнинг F-35 қирувчи самолётларини уриб туширди

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

"Қон ичмагунча ётмайман": Нетаняху Инжилдан қурол сифатида фойдаланади

Танқидчиларнинг таъкидлашича, Нетаняхунинг диний рамзийлиги ички аудиторияни эмас, балки Эронни ўз ичига олишга камроқ қаратилган.

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Эрон Ҳайфага зарба бериш учун гипертовушли ракетадан фойдаланди

Бу ҳақда Эроннинг Mehr агентлиги маълум қилди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Жинсини ўзгартирган фуқароларга янги ҳуқуқ берилмоқда

Фуқаролик ҳолати қайдлари қоидаларига ўзгаришлар киритилди.

«Рома» Шомуродовни сотмоқчими?

L’Equipе хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси МЛС клубидан таклиф олган.

Бағдод Исроил зарбаларининг оқибатларини бартараф этишда Эронга ёрдам беришга тайёр

Бу ҳақда Ироқ Бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

Исроил Эронга қарши энг узоқ масофадан зарба берди

Машҳад Исроилдан тахминан 2300 км узоқликда жойлашган

Эрон гипертовушли ракеталар орқали Исроилдаги объектларни аниқ нишонга олди

Бу ҳақда Tasnim хабар бермоқда.

Украина Татаристондаги дрон заводига зарба берди

Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.

Асалари чақиши миллиардeрни ўлдирди: БАА шифокорлари ҳашарот кам учрайдиган юрак хавфларига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Исроил элчиси: "Эроннинг хоҳиш ва имкониятларини йўқ қилмагунча уруш тугамайди"

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Макрон: "Россия Исроил — Эрон можаросини ҳал қилади? Унинг ўзи бузғунчи-ку!"

Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.

Эронга қўшни давлатлар хавотирда. Улар нимадан қўрқмоқда?

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги юқори мартабали манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Украина ва Европа Россияга қарши қонли "операция" тайёрламоқда — манба

Ҳозирда Киев британияликлар билан биргаликда Болтиқ денгизи ҳудудида провокациялар тайёрламоқда.

Исроил Эронга қарши уруш учун Россиянинг хатоларини ўрганди — WSJ

The Wall Street Journal ёзишича, Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий кампанияси Россиянинг хатолари ва Украинадаги муваффақиятларни ҳисобга олган.

Расман! Кабул Дусовга якуний суд ҳукми эълон қилинди

Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Яқин шарқдаги можаролар фонида олтин нархи рекорд кўрсаткичга яқинлашмоқда

15 июнь куни қимматбаҳо металл нархи троя унцияси учун 3 450 долларга чиқиб, апрелдаги рекордга яқинлашди ва 1 грамм учун нарх 110 доллар атрофида бўлган. Хусусан, 12 июн ҳолатига олтин нархи ўтган йилга нисбатан қарийб 30 фоизга ошган.

Туркманистон АҚШнинг қарорини "нотўғри қадам" дея баҳолади

Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Туркманистон фуқароларига мамлакатга киришни қисман тақиқлашига катта ҳайрат ва ташвиш билдирмоқда.

Исроил ғазабда: Парижда Исроилнинг тўртта асосий қурол стенди ёпилди

Бу қарор Исроил томонидан қаттиқ танқид қилинди ва икки анъанавий иттифоқчи давлат ўртасида кескинлашиб бораётган муносабатларни янада ойдинлаштирди.

Оятуллоҳ Ҳоманаий Исроил зарбаларидан сўнг оила аъзолари билан бирга бункерга кўчирилди

Оппозицион Эрон нашри Iran International маълумотига кўра, ушбу бункер Лавизон туманида жойлашган.

Дубайдаги жанжалда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Дубай жамоат прокуратураси апрель ойида Дубайдаги бир бензин станциясида юз берган икки гуруҳ ўртасидаги жанжал бўйича тергов олиб бормоқда.

Эроннинг ҳужумидан сўнг Исроилда ўлган яҳудийлар сони ортиб бормоқда

Бу ҳақда табиий офат қурбонларини аниқлаш ташкилоти (ZAKA) маълум қилди.

Исроил Эроннинг Машҳад аэропортида ёнилғи қуяётган самолётга ҳужум қилди (видео)

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бошлиғи ва ўринбосари Исроил ҳужумларидан кейин вайроналар остида қолиб кетди

Бу ҳақда Iran International телеканали хабар берди.

Дрон ҳужуми: Қозон ва Нижнекамск аэропортлари вақтинча ёпилди

Унинг қўшимча қилишича, Ижевск аэропортида ҳам чекловлар жорий этилган.

Исроилда беш нафар Украина фуқароси ҳалок бўлди

Украина консуллиги қурбонларнинг шахсини аниқлаш учун Исроил полицияси билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Хабарга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлиши мумкин. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ва полиция ишламоқда.

Нетаняҳу Эрон разведкаси бошлиғи Муҳаммад Козимийнинг йўқ қилинганини тасдиқлади

Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Fox News каналига берган интервьюсида маълум қилди.