Германия иқтисодиёти узоқ давом этган таназзулда: Иқтисодий экспертлар кенгашининг янги баҳорги прогнозига кўра, ЯИМ ўсиши 2025 йилда 0% ни ташкил қилади.
"Биз 2025-йилда ўсишни кўрмаяпмиз. Демак, Германия уч йилдан буён иқтисодий турғунлик ҳолатида. Таркибий ўзгаришлар тезлашмоқда ва келажакда илгари иқтисодий жиҳатдан кучли бўлган тармоқлар ва ҳудудларга таъсир қилади", - деди Bild нашрига иқтисодчи Вероника Гримм.
Немис экспорт сектори АҚШнинг кескин тарифларидан зарар кўрмоқда. Кенгаш раиси Моника Шницернинг сўзларига кўра, яқин келажакда иқтисодиётга таъсир этувчи асосий омиллар “АҚШнинг божхона сиёсати” бўлади.
Шу билан бирга, экспертлар 2026 йилда яхшиланишларни кутишмоқда - Германия иқтисодиётида камида бир фоиз ўсиш.
"Инфратузилма ва мудофаага давлат сармояси саноат ва қурилиш секторидан етарли даражада фойдаланилмасликни камайтиради ва ўсишни қўллаб-қувватлайди", деди Гримм.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон инқилобий гвардияси сўзларига кўра, сўнгги ҳужумда Исроилнинг кўп қатламли мудофаа тизимлари бир-бирига қарши ишлашига сабаб бўлган янги усул қўлланилди ва бу Эроннинг кўплаб мўлжалларни муваффақиятли нишонга олишига имкон берди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.