АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга асосланиб хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп бу фикрни кейинчалик Европа давлат раҳбарлари билан бўлган суҳбатда ҳам такрорлаган. Агентлик хабар қилишича, Трамп Кремлнинг бир неча ғояларини қайтариб, суҳбатдошларига Россиянинг урушдаги ҳарбий устунлиги ҳақидаги қарашга мойиллигини англатган.
Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат 19 май куни кечқурун бўлиб ўтди ва бу Трамп Оқ уйга қайтганидан кейинги учинчи мулоқот эди. Президентлар Россия-Украина уруши ҳамда икки давлат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилди. Ушбу суҳбат Россия ва Украинанинг Истанбулдаги тўғридан-тўғри музокараларидан бир неча кун ўтиб - сўнгги уч йил ичида илк бор ўтказилди.
Трамп Путин билан суҳбатлашгандан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали боғланди. Зеленский билан Трамп россиялик ҳамкасби билан музокаралардан олдин ҳам гаплашган эди. Бундан ташқари, Трамп Путин билан бўлган суҳбати ҳақида Франция ва Финляндия президентлари Эммануэл Макрон ва Александр Стубб, Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен, Италия бош вазири Жоржа Мелони ва Германия канцлери Фридрих Мерсга маълумот берди.
The New York Times газетасининг олтита манбаси хабар беришича, Трамп Зеленский ва Европа раҳбарларига Россия ва Украина ҳарбий можарони мустақил равишда ҳал қилишлари кераклигини айтган. Нашрнинг таъкидлашича, у шунингдек, санкцияларни кучайтириш каби Россияга босим ўтказиш масаласида Европа мамлакатларига қўшилиш бўйича ўз таҳдидларидан воз кечган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.