Учтепа туман ҳокимлиги мурожаатлар бўйича сайёр қабул ўтказишда пешқадамлик қилмоқда

Учтепа туман ҳокимлиги мурожаатлар бўйича сайёр қабул ўтказишда пешқадамлик қилмоқда

Тошкент шаҳар Учтепа туман ҳокими томонидан навбатдаги қабулда 38 та мурожаат кўриб чиқилди.

Навбатдаги қабул Тошкент қурилиш комунал касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.

Қабул давомида 38 та мурожаат бўлди ва уларнинг барчаси кўриб чиқилди.

Мурожаатлар уй-жой, тиббий хизмат, моддий ёрдам ва шу каби бошқа масалаларни ўз ичига олган.

Унга кўра, ногиронлиги бор, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларнинг 15 га яқин масалалари жойида ҳал этилди. Шунингдек, муддат талаб қилувчи қолган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати бу ҳақда «7news.uz»га маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!