U-17 ЖЧ. Бугун вакилларимиз Испания билан тўқнаш келишади

U-17 ЖЧ. Бугун вакилларимиз Испания билан тўқнаш келишади

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги 3-учрашувини ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувни эквадорлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Августо Арагон, унга қанотларда ҳамюртлари Рикардо Барен ва Андрес Гуттиерез ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Юди Нурсаҳяга (Индонезия) топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Испания ўртасидаги ўйин 16 ноябрь соат 14:00 да старт олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!