Туркий давлатлар ягона бозор асосини яратмоқда

Туркий давлатлар ягона бозор асосини яратмоқда

Душанба куни Туркий Давлатлар Ташкилотининг Истанбулдаги штаб-квартирасида илгари ТДТ шафелигида тузилган Логистика марказлари альянси вакилларининг Туркия транспорт-логистика компаниялари билан учрашуви бўлиб ўтди.

ТДТ Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов ва Альянс Бош котиби Асқар Қодиров ҳамраиси остида ўтган тадбирда Туркия транспорт ва логистика ассоциацияларининг 30 га яқин вакиллари қатнашди.

«Иштирокчилар Альянсга аъзо бўлишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар, ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини ўргандилар, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни муҳокама қилдилар, шунингдек, давлат раҳбарларининг қўллаб-қувватлашидан мамнунликларини билдирдилар», — дейилади ТДТ хабарида.

Туркий мамлакатларда юк ташиш ва логистика марказларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида тузилган Логистика марказлари альянси июнь ойида ташкил этилган. Ўзбекистонда халқаро ноҳукумат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари имзоланди.

Бундан бир йил аввал Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев капитали Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳиссалари ҳисобидан шакллантириладиган Туркий инвестиция жамғармасини яратиш тўғрисидаги келишувни маъқуллаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!