Турк тилидан имтиҳон топшириш истагини билдираётган талабгорлар сони кескин ошган

Турк тилидан имтиҳон топшириш истагини билдираётган талабгорлар сони кескин ошган

Маълумки, жорий йилги Давлат дастурида кўзи ожиз шахсларга хорижий тилларни ўрганишда қулай ва мақбул муҳитни яратиш мақсадида кўзи ожиз шахсларнинг чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича алоҳида формат ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши белгилаб қўйилган.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси Зоҳид Шакаровнинг маълум қилишича, Агентлик томонидан жорий йил якунига қадар биринчи босқичда – чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бўйича кўзи ожиз шахслар учун алоҳида формат ишлаб чиқилади. Иккинчи босқичда – ишлаб чиқилган формат асосида тест топшириқлари шакллантирилиб, апробациядан ўтказилади ҳамда учинчи босқичда – кўзи ожиз шахслар учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонларини амалиётга татбиқ этиш режалаштирилган.

Билимни баҳолаш агентлиги томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари 16 та чет тили бўйича ўтказилаётган бўлиб, уларнинг 4 таси инглиз, немис, француз ва араб тиллари кўп даражали формат асосида, қолган тиллар эса ҳар бир даража учун алоҳида ўтказилмоқда.

Сўнгги вақтларда турк тилидан имтиҳон топшириш истагини билдираётган талабгорлар сони кескин ошганидан келиб чиққан ҳолда 2024 йил якунига қадар турк тилидан имтиҳонлар ҳам кўп даражали форматга ўтказилади. Бунинг учун тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ва турк тилидан кўп даражали имтиҳон форматини ишлаб чиқиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!