Эрдўғаннинг Вашингтонга ташрифи саналар аниқланмасдан қолдирилди

Эрдўғаннинг Вашингтонга ташрифи саналар аниқланмасдан қолдирилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШга 9 майга мўлжалланган ташрифини кейинга қолдирди, деб хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб. Вашингтонда у АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиши керак эди.

Агентлик суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, жаноб Эрдўғaннинг АҚШга сафари учун янги сана яқин вақт ичида танланади. Унинг сўзларига кўра, Туркия президентининг иш жадвалидаги ўзгаришлар туфайли ташриф қолдирилган. У сафарни кейинга қолдиришга айнан нима сабаб бўлганини айтмади.

Reuters, Режеп Эрдўғаннинг АҚШга ташрифи ҳақида расман хабар қилинмаганига эътибор қаратмоқда. Туркия ва АҚШ президентлари ўртасидаги учрашув 2019 йилдан буён илк учрашув бўлиши керак эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!