Тошкентда телеграм орқали фоҳишалик қилаётган 14 нафар аёл қўлга олинди

Тошкентда телеграм орқали фоҳишалик қилаётган 14 нафар аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида махсус профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Натижада қатор ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар эрта аниқланиб, қонунбузарлик ҳолатларини олди олинмоқда. Жумладан, яқинда ўтказилган тадбирлар давомида 14 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Улар телеграм мессенжерлари орқали алоҳида ҳақ эвазига интим хизматларини таклиф қилаётгани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимиятининг биносида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддасига асосан, Тошкент шаҳар ҳудудида ахлоқ-одоб доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган хотин-қизларни маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласини кўриб чиқиш юзасидан сайёр суд бўлиб ўтди.

Мазкур сайёр судда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Равшан Султонхўжаев, Миробод тумани судъялари, туман бош имом хатиби ва отинойиси, туман ИИО ФМБ масъуллари ҳамда Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази масъул ходимлари ҳамда профилактик ҳисобга олинган хотин-қизлар иштирок этишди. Ҳуқуқбузарлик содир этган 6 нафар аёлга нисбатан Ўз.Рес.МЖтКнинг 190-моддасига асосан маъмурий қамоқ жазоси, 8 нафарига эса жарима жазолари тайинланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!