Тошкентда такси хизмати учун Хитойдан 500 та электромобиль харид қилинади (видео)

Тошкентда такси хизмати учун Хитойдан 500 та электромобиль харид қилинади (видео)

Тошкентда тадбиркор такси хизмати учун Хитойдан 500 та электромобиль харид қилишни режалаштирмоқда.

Бу машиналар бир марта заряд олиб, 419 км юриши мумкин. Агар шаҳар ташқарисида, трассада бўлса бу кўрсаткич 540 кмга тенг бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, машиналар экологик тоза бўлиб, 53 киловаттли аккумуляторлари бор. 400 километрга ўртача 16 минг сўмлик электр қуввати сарфланади.

Автомобиллар нархи 23 минг доллардан 25 минг долларгача эканлиги айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!