Тошкентда эркак алимент учун 818 млн сўм миқдорида тўловни амалга оширди

Тошкентда эркак алимент учун 818 млн сўм миқдорида тўловни амалга оширди

Тошкентда эркак алимент учун 818 миллион сўм миқдорида тўловни амалга оширди. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюросига таяниб "Дарё" хабар қилди.

“Ҳозирги кунда Бюро органларида 300 мингга яқин алиментга оид ижро ишлари мавжуд бўлиб, бу 400 мингдан ортиқ вояга етмаганларнинг моддий таъминоти билан боғлиқ муҳим масала бўлиб қолмоқда.

Бўлим иш юритувида суднинг 2022 йил 23 майдаги буйруғига асосан қарздор Э.З дан ундирувчи Н.Д фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ўша йилнинг 30 майида келиб тушган бўлиб, шу куни ижро иши қўзғатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор алимент тўловларни ўз вақтида тўлаб келган Э.З. вояга етмаган уч нафар фарзандларининг таъминоти учун улар то вояга етгунига қадар бўлган алимент миқдорини олдиндан ҳисоблаб беришликни сўраб ариза билан мурожаат йўллаган.

Шунга кўра, қарздорнинг аризаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори мувофиқ олдиндан тўланиши белгиланган алимент миқдорини ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Унга кўра, уч нафар фарзандлар вояга етгунига қадар яъни 01.07.2024 йилдан 01.07.2040 йилига қадар бўлган давр учун алимент миқдори ҳисобланганда ушбу давр учун жами 818 млн 895 минг193 сўм миқдорида алимент миқдори вужудга келган.

Суднинг ажримига асосан қарздор Э.З томонидан Н.Д фойдасига жами 818 млн 895 минг193 сўм эвазига 1 та уй, Spark автотранспорт воситаси ва 2 минг АҚШ доллари миқдорида алимент ундирилиб берилиши таъминланди”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!