Тошкентда аёл кибержиноят қурбони бўлди

Тошкентда аёл кибержиноят қурбони бўлди

Яқинда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи Кристина Сергеева (воқеа қатнашчисининг исм-фамилияси ўзгартирилди) ҳам фирибгарлар томонидан амалга оширилган навбатдаги кибер жиноят қурбони бўлди.

Яъни, номаълум шахс компьютер тизими орқали унинг банк пластик картаси махфий кодларини ўзлаштириб, 4 миллион 200 минг сўм пулларини ечиб олади.

Бундан хабар топган жабрланувчи эса, зудлик билан осойишталик посбонларига хабар беради. Эндиликда, ички ишлар органлари томонидан мазкур жиноятни содир этган номаълум кимсани аниқлаш ва уни қўлга олиш чоралари кўрилган.

Ўйлаймизки, ўзганинг ҳаққига хиёнат қилган бу фирибгар ҳам албатта, қилмишига яраша қонуний жазосини олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!