Токаев: "Дунёга янги кўп томонлама савдо тизими керак"

Токаев: "Дунёга янги кўп томонлама савдо тизими керак"

Халқаро ҳамжамият адолат ва очиқлик тамойилларига асосланган янги кўп томонлама савдо тизимига муҳтож.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Боао Осиё форумида айтиб ўтди.

"Бугунги кунда ўсиб бораётган савдо тўсиқлари, протекционизм ва шартномаларнинг бузилиши жаҳон иқтисодиёти учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу муаммоларни ҳал қилиш ноҳақ савдо тўсиқларини бартараф этиш ва рақамлаштириш орқали таъминот занжирларининг шаффофлигини оширишни талаб қилади", - дея давлат раҳбарининг матбуот хизматидан иқтибос келтиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!