ҲАМАС раҳбари қаерда?

ҲАМАС раҳбари қаерда?

ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ва Фаластин ҳаракатининг бошқа юқори мартабали вакиллари Рафаҳда эмас, Хон Юнисда жойлашган. Бу ҳақда Америка разведкасидаги манбаларга таяниб, НЙТ нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Синвар уруш бошлангандан бери ўзига макон тутган Хон Юнисдаги туннелни тарк этмаган.

Газетага кўра, ҲАМАС туннелларининг улкан тармоғи Хон Юнисда ер остида жойлашган бўлиб, баъзи жойларда уларнинг чуқурлиги 15 қаватгача чўзилган.

Вашингтоннинг фикрича, Исроил разведкаси Синварнинг қаерда эканлиги ҳақида бир хил, балки аниқроқ маълумотга эга.

«Аммо, можаро бошиданоқ Қўшма Штатлар Исроилга ҲАМАС етакчилари ҳақида разведка маълумотларини тақдим этган», - дея таъкидлайди мақола муаллифлари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!