Тожикистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилишида 9 киши ҳалок бўлди

Тожикистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилишида 9 киши ҳалок бўлди

Марказий Осиёдаги энг йирик масжид қурилишида 9 нафар ишчи баландликдан тушиб кетди. Бу ҳақда Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот котиби Умеда Юсуфига таяниб, Sputnik хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, нарвон қулаши натижасида қурувчилар 60 метр баландликдан тушиб кетди.

Саккиз нафар жароҳатланган ишчи шифохонага ётқизилди.

Яна бир ишчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу ишчи ўзини яхши ҳис қилаётгани сабабли шифохонага ётишдан бош тортди.

Тожикистон пойтахтида яқин вақтларда Марказий Осиёда энг йирик масжид қурилиши ўз ниҳоясига етади. Унинг майдони 6 гектар бўлиб, бу ерда бир вақтда 120 минг киши ибодат қилиши мумкин бўлади.

Manba: oxo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!