Мирободда пиёдалар йўлкасига хато чизилган 1.4 йўл ётиқ чизиқ ўчирил

Мирободда пиёдалар йўлкасига хато чизилган 1.4 йўл ётиқ чизиқ ўчирил

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган "Orient motors" МЧЖ биноси атрофида 1.4 йўл ётиқ чизиғи пиёдалар йўлкасига чизилганлиги акс этган видео тарқалди.

Ушбу йўл ётиқ чизиғи "Orient motors" МЧЖ томонидан ёлланган ишчилар томонидан чизилган бўлиб, чизиқларни чизиш лойиҳаси Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ билан келишилмаган. Ҳозирда ушбу йўл ётиқ чизиғи ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлими ходимлари томонидан ўчирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, видеода акс этган ҳолатда "Tracker" русумли автомобиль ҳайдовчиси белгиланмаган жойдан катта радиусда ортга қайрилиши натижасида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!