Фицонинг соғлиғи ҳали уни Братиславага олиб кетишга имкон бермайди

Фицонинг соғлиғи ҳали уни Братиславага олиб кетишга имкон бермайди

Словакия мудофаа вазири Роберт Калиниакнинг айтишича, Словакия бош вазири Роберт Фицо суиқасддан кейинги соғлиғининг ҳозирги ҳолати уни Братиславадаги касалхонага олиб боришга имкон бермаяпти.

Бу ҳақда у матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Ўйлашимча, бош вазир яқин кунларда Братиславага кўчирилмайди, унинг аҳволи оғир, бу яқин келажакда бундай трансферни амалга оширишга имкон бермайди”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Калиниакнинг таъкидлашича, ҳозирча мамлакат ҳукумати раҳбари Банска-Бистритса шаҳридаги касалхонада қолади. Шунингдек, у Фицонинг онгли эканлигини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!