Uzbekistan Airways Qanot Sharq хусусий авиаташувчисидан иккита кенг фюзеляжли узоқ масофали Airbus А330 самолётини лизингга олди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар қилди.
Битим бир йил муддатга имзоланди. Ушбу давр мобайнида ҳаво кемалари (рўйхатга олиш рақамлари UK33020 ва UK33021) Uzbekistan Airways логотипи ва ёзувлари билан парвоз қилади.
Авиалайнерлар узоқ масофаларга, 4 соатдан ортиқ амалга ошириладиган парвозларга мўлжалланган. Дастлабки босқичда ҳаво кемасидан Тошкентдан Истанбулга, кейинчалик Жидда ва Сеул қатновларида фойдаланиш режалаштирилган. Ҳаво кемаси Rolls-Royce Trent 700 двигателлари билан жиҳозланган. Илк авиақатнов HY281/282 Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида амалга оширилиши 20 май куни режалаштирилган.
Uzbekistan Airways илк бор 2023 йил апрель ойида А330 самолётларидан фойдаланишни бошлаган. Иккита шундай самолёт ҳам Литванинг Heston Airlines авиакомпаниясидан ижарага олинган. Экипажлар чет эл фуқароларидан иборат эди. Айни пайтда иккала самолёт ҳам эгасига қайтарилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.