Бразилияда кучли ёмғир туфайли Порту-Алегри аэропортини сув босди

Бразилияда кучли ёмғир туфайли Порту-Алегри аэропортини сув босди

Бразилияда кучли ёмғир туфайли Порту-Алегри аэропортини сув босди.

Аэропортнинг расмий веб-сайтида ёзишлича, аэропорт ўз фаолиятини номаълум муддатга тўхтатган.

Апрел ойи охиридан бери Бразилия жанубидаги Риу-Гранде-ду-Сул штатида кучли ёғингарчиликлар туфайли тошқинлар кузатилмоқда. Сув тошқинлари оқибатида ҳозиргача 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 800 дан ортиқ киши турли даражада жароҳатланган, 94 киши бедарак йўқолган деб топилди. 340 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!