АҚШ ва Эрон деэскалация бўйича билвосита музокаралар олиб борди

АҚШ ва Эрон деэскалация бўйича билвосита музокаралар олиб борди

АҚШ ва Эрон вакиллари Уммонда Яқин Шарқ минтақасида кескинликнинг кучайишини камайтириш мақсадида билвосита музокаралар ўтказди, деб хабар беради Axios.

Музокараларда АҚШ президентининг Яқин Шарқ масалалари бўйича маслаҳатчиси Бретт Макгурк ва Эрон ишлари бўйича амалдаги элчи Абрам Пейли иштирок этди. Бу 2024 йил январидан буён илк бор бундай музокаралар. Америка вакиллари Уммон воситачилари билан учрашди.

Ушбу музокараларда Теҳронни ким вакил қилгани номаълум. Асосий мавзулар Исроил ва Ғазо секторидаги Хамас террорчилари ўртасидаги уруш фонида Яқин Шарқдаги вазият, шунингдек, Эрон ядро дастури бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!