Тихановская: "Сайловда мен ғалаба қозондим, Лукашенко эмас"

Тихановская: "Сайловда мен ғалаба қозондим, Лукашенко эмас"

Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановская ўтказилган сайловларда ўзини ғолиб дея ҳисоблашини маълум қилди, деб хабар беради "Дарё" "МБХ медиа"га таяниб.

Тихановскаянинг сўзларига кўра, ўз штабида овозларни ҳисоблашга оид муқобил маълумотлар мавжуд ҳамда унинг жамоаси «барча бузилишларни исботлаш» ниятида.

«Биз сайлов натижаларини тан олмаймиз. Биз ҳақиқий протоколларни кўрдик. Ўз овозини ўғирланган дея ҳисоблаётган барчани жим турмасликка чақирамиз», — дейди Тихановская. Шунингдек, у Александр Лукашенко билан учрашишга тайёр эканлигини билдирган.

Тихановскаянинг штаб бошлиғи Мария Колесникова эса ўз навбатида, штаб узоқ муддатли норозиликларга тайёр эканлигини маълум қилган.

Беларусь Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, президентлик сайловларида Лукашенко 80,23 фоиз, Тихановская эса — 9,9 фоиз овоз тўплаган.

Беларусда 9 август куни президент сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки расмий маълумотларга кўра, унда сўнгги 26 йилдан бери мамлакатга раҳбарлик қилиб келган Александр Лукашенко 80 фоиз овоз билан олдинда бормоқда. Айни вақтда, мустақил экзит-пол маълумотлари сайловда Лукашенконинг энг асосий рақиби — Светлана Тихановская катта устунликка эришганини кўрсатмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!