Тиббиёт муассасаларига "перевод"чиларнинг қанчаси ДТМ тестидан ўта олмагани маълум бўлди

Тиббиёт муассасаларига "перевод"чиларнинг қанчаси ДТМ тестидан ўта олмагани маълум бўлди

Жорий йил тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича жуда кўп мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг асосий қисми орасида чет элда таҳсил олаётган ва ўқишини мамлакатимизда давом эттириш истагида бўлганлар ҳамда юртимизнинг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги олий ўқув юртига кўчириш истагидаги ёшлар.

Мазкур аризаларни кўриб чиқиш жараёнида, белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтган ва тегишли мезонларга тўғри келган талабаларнинггина ўқишлари кўчирилди.

Хусусан, 2022-йил Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича жами 168 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қонун доирасида ҳал этилди.

Шунингдек, хорижда тиббиёт йўналиши бўйича таҳсил олаётган 6 минг 545 нафар талаба ўқишини мамлакатимизда давом эттириши учун Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилди.

Якунда уларнинг 89 нафари белгиланган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, ўқишини юртимиздаги олий тиббиёт муассасаларига кўчиришига рухсат этилди. Синовларда етарли балл тўплай олмаган 6 минг 456 нафар талабанинг аризаси эса рад этилди.

Қолаверса, тиббиёт коллежи ва жамоат саломатлиги техникумлари ўқувчиларидан ўқишни кўчириш бўйича 1 минг 530 та ариза келиб тушиб, улардан 666 таси қаноатлантирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!