ТЕСТ: Samsung’нинг энг қиммат, энг зўр флагмани iPhone X ва OnePlus 6’гаям бас келолмади!

ТЕСТ: Samsung’нинг энг қиммат, энг зўр флагмани iPhone X ва OnePlus 6’гаям бас келолмади!

Жанубий кореялик техногигант яқинда ўзининг Galaxy Note 9 фаблетини тақдим этганди. Ушбу қурилма айни дамда Samsung компаниясининг энг илғор флагмани ҳисобланади.Tom’s Guide нашри таҳририяти аллақачон ушбу Samsung Galaxy Note 9 смартфонини олиб, уни Geekbench 4 ҳамда 3DMark Slingshot Extreme 3.1 сервисларида текшириб кўришди. Янги девайсни айни дамда бозорда энг илғор бўлган бошқа флагманлар билан таққослашди.Тестдан ўтказилган фаблет якка кристалли Snapdragon 845 платформасига ҳамда 6 ГБ тезкор хотирага эга. Афсуски, самарадорлик имтиҳонларида у кўпчилик кутганидек юксак натижа намоён этмади.Samsung Galaxy Note 9 процессорнинг самарадорлигини ўлчовчи Geekbench 4 сервисида iPhone X ҳамда OnePlus 6 флагманларидан паст кўрсаткичга эришди. Тўғри, ўзининг аввалги «аждод»и – Galaxy Note 8 моделига нисбатан унинг самарадорлиги  35 фоизга ошган.3D Mark Slingshot Extreme 3.1 сервиси эса қурилмалардаги график тизим самарадорлигини баҳолашга мўлжалланган. Ушбу синовда ҳам Galaxy Note 9 барибир учинчи ўринни олди, етакчи эса – OnePlus 6.

Manba: terabayt.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!