Telegram'да муаммолар юзага келди: Ҳиндистон мессенжерни блоклаш билан таҳдид қилмоқда

Telegram'да муаммолар юзага келди: Ҳиндистон мессенжерни блоклаш билан таҳдид қилмоқда

Ҳиндистон ҳукумати Telegram'га нисбатан текширув бошлади, деб хабар берди маҳаллий Times of India нашри. Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги ва Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Платформа товламачилик ва қимор ўйинлари каби жиноий ҳаракатларга алоқадорлиги текширилмоқда. Бу Telegram раҳбари Павел Дуров Францияда бир қанча айбловлар билан ҳибсга олинганидан кейин содир бўлди.

🚫 Ҳиндистон ҳукумати вакилларига таяниб Moneycontrol молиявий портали маълумотларига кўра, Telegram Ҳиндистонда тақиқланган, бироқ «якуний қарор тергов натижаларига боғлиқ бўлади», деб таъкидлайди Times of India.

Шуни қўшимча қилиш керакки, Ҳиндистон 2023 йилда Telegram учун ўта фаол бозор бўлган – илова тахминан 84 миллион марта юклаб олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!