Тайванда жинсий жиноятларни содир этган боғча тарбиячиси 28 йилга қамалди

Тайванда жинсий жиноятларни содир этган боғча тарбиячиси 28 йилга қамалди

Тайванда болаларга нисбатан 200 дан ортиқ жинсий жиноятларни содир этган тарбиячи 28 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу оролда жамоатчиликнинг кескин норозилигини келтириб чиқарди.

Тайбей округ суди судясининг маълум қилишича, Мао исмли эркак 7 ёшдан кичик бўлган олти нафар болага нисбатан «даҳшатли» жиноятларни содир этган, натижада улар «жиддий жисмоний ва руҳий жароҳат» олган.

Аҳолининг таъкидлашича, Мао содир этган жиноятлар 2022 йилда ошкор бўлган, аммо у лавозимидан озод этилмагани туфайли жабрланувчиларнинг сони яна ортган. У 2023 йилнинг июлида, яна бир нечта ота-она шикоят киритганидан кейин ҳибсга олинган.

16 август куни Мао қатор жиноятлар, жумладан, зўрлаш ва болаларни жинсий характердаги видеороликларда суратга тушишга мажбурлашда айбдор деб топилган. Бошқа ота-оналарнинг даъволари бўйича ҳам тергов давом этмоқда.

Депутат Лин Юэ-чиннинг сўзларига кўра, жиноят кўлами жабрланувчи ота-оналар Маонинг телефонини кўздан кечиришни талаб қилганидан кейин маълум бўлган. Масъуллар унинг телефонидан болаларнинг 600 дан ортиқ видеоларини топган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!