Тарихдаги энг муваффақиятсиз суиқасдлар

Тарихдаги энг муваффақиятсиз суиқасдлар

Одатда, сиёсатчилар, бизнесменлар, диний раҳнамолар ҳаётига суиқасд қилишади. Уларнинг айримлари фожиа билан тугайди, аммо баъзи ҳолларда жиноятчилар ишини охирига етказолмайди. Қуйида ана шу каби машҳур жиноятлар нега амалга ошмай қолгани ҳақида билиб оласиз.

* Робер-Франсуа Дамьен 1757 йилда Франция қироли Людовик XV ни ўлдиришга уринган. 5 январь куни монарх Трианондаги саройидан чиқаётганида, жиноятчи унга ҳужум қилган ва пичоқ билан жароҳатламоқчи бўлган. Аммо тиғ кийимни йиртолмаган. Жиноятчи қилган ишига пушаймон бўлган бўлса-да, барибир, ўлимга маҳкум этилган.

 * Жонига суиқасд қилиниши бўйича француз давлат арбоби ва ҳарбий Шарл де Голл рекордчи десак бўлади. Унинг ҳаётига жами 32 марта суиқасд уюштирилган. Илк бор ундан қутулишга уриниш 1961 йил 8 сентябрда амалга оширилган эди. Уни “Сирли Армия Ташкилоти” уюштирганди. Бир сафар САТ аъзолари сиёсатчининг машинасига 140 марта ўқ узган. Аммо уни ўлдиришга эришолмаганлар.

* Муваффақиятсизлик сабаби, кўпинча, ўқ отилмай қолган бўлиши мумкин. Шу туфайли Эндрю Жексон тирик қолган – у жонига суиқасд уюштирилган илк АҚШ президенти эди. 1835 йилнинг 30 январида Капитолий биносида унинг ёнига бўёқчи Ричард Лоуренс келади. У икки марта давлат раҳбарига ўқ узишга уринади, лекин пистолет ишламайди. Жиноятчи воқеа жойида ушланади. 1975 йилнинг 5 сентябрида эса бошқа бир Америка президенти — Жералд Фордни отишга уриниш бўлган. Террорист уни Сакраментода ўлдирмоқчи бўлган, аммо қурол ишламай қолган.

* Виктор Илин Леонид Брежневнинг ҳаётига суиқасд қилишда қўпол хатога йўл қўйди. 1969 йилнинг 22 январида КПСС МҚ бош котиби Кремлдаги космонавтлар учрашувига бағишланган тантанали кечага кортежда кетиши керак эди. Офицер сиёсатчини отишни режалаштирганди, аммо автомобиль ўз йўлини ўзгартирганини билмаганди. Натижада, у ичида космонавтлар бўлган автомобилга ўқ узади. Ҳайдовчи ҳалок бўлади, қўриқчилар яраланади. Бошқа ҳеч кимга зарар етмайди.

* Кичик Жорж Буш 2005 йил 10 майда Тбилисидаги Мустақиллик майдонида чиқиш қилганида унинг ҳаётини тасодиф қутқариб қолди. Олий даражали меҳмон тарафга Грузия фуқароси бомба ташлайди, аммо у портламайди. Маълум бўлишича, бомбани яшириш учун ўралган рўмолча унинг портлашига халал берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!