Бразилияда кучли ёмғир сабаб сув тошқини қурбонлари сони 107 нафарга етди

Бразилияда кучли ёмғир сабаб сув тошқини қурбонлари сони 107 нафарга етди

Фуқаро мудофааси бошқармаси маълумотларига кўра, яна 136 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Ўтган ҳафта мамлакат жанубидаги Рио-Гранде-ду-Сул штатида катта ҳажмдаги ёмғир ёғди.

374 жабрланувчи давлат шифохоналарига етказилган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, минглаб одамлар ҳалигача электр ва интернетсиз. Қурбонлар сони ортиб бориши мумкинлигидан хавотирлар бор.

3 май куни штат губернатори Эдуардо Леите 180 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди.

«Биз жуда фавқулодда вазиятни бошдан кечирмоқдамиз. Бу танқидий воқеа эмас, балки штат тарихидаги энг ҳалокатли воқеа», - деди губернатор.

Табиий офат ҳудудига икки марта ташриф буюрган Бразилия президенти Луиз Инациу Лула да Силва расмийлар минтақани қайта тиклашга ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!