Шотландия раҳбари минтақа беш йил ичида мустақилликка эришиши мумкинлигини айтди

Шотландия раҳбари минтақа беш йил ичида мустақилликка эришиши мумкинлигини айтди

Шотландия биринчи вазири Жон Свинни минтақа яқин беш йил ичида Британиядан мустақилликка эришиши мумкинлигини айтди.

«Мустақилликка бу даврда эришиш мумкин, чунки мустақиллик масаласи мажбурийдир. Агар Шотландия дуч келадиган иккита энг катта муаммони кўриб чиқсак, улар яшаш нархининг таъсири ва Брехит таъсиридир. Иккаласи ҳам асосий стратегик омиллардир. Вестминстерда қабул қилинган нотўғри қарорлар Шотландияга жиддий иқтисодий ва ижтимоий зарар етказмоқда”, деди у SkyNews телеканалига берган интервьюсида.

Свиннининг сўзларига кўра, Шотландия «ўз иродасига қарши Европа Иттифоқидан чиқарилди». «Агар биз мустақил давлат бўлганимизда, умумевропа жараёнларида иштирок эта олган бўлардик ва [Брехит сабаб] ҳалокатдан қочган бўлардик», — дея қўшимча қилди 7 май куни Шотландия ҳукуматини бошқарган сиёсатчи.

Шотландия мустақиллиги бўйича референдум аллақачон 2014 йилда бўлиб ўтган. Унинг иштирокчиларининг 55% Эдинбург ва Лондон ўртасидаги иттифоқни сақлаб қолиш тарафдори эди. Бироқ минтақада ҳукмрон Шотландия миллий партияси бир неча йиллардан бери Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққани сабабли такрорий овоз бериш зарурлигини таъкидлаб келади. 2016 йилда миллий референдумда Шотландия аҳолиси Брехитга қарши чиқди, гарчи Буюк Британия умуман Европа Иттифоқидан чиқишни қўллаб-қувватлаган эди. Британия ҳукумати Шотландия бўйича янги референдум ўтказишдан бош тортди ва бундай плебисцит фақат «авлодда бир марта» бўлиши кераклигини таъкидламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!