Тожикистон ва АҚШ террорчиларга қарши курашни кучайтиради

Тожикистон ва АҚШ террорчиларга қарши курашни кучайтиради

Душанбеда Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ва АҚШ Давлат департаменти ўртасида террорчилар ҳаракатини тартибга солиш мақсадида Шахсий маълумотларни солиштириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси хабар берди.

Тизим кенг қамровли технологик кузатувлар орқали террорчилар ҳаракатини кузатиш, шунингдек, уларни қўлга олиш ва ҳибсга олишда кўмаклашиш имконини беради.

Меморандум 8 май куни Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон ва АҚШнинг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мануэл Микаллер ўртасидаги учрашувда имзоланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!