Муҳожирлар Руандага депортация қилинмаслик учун Британиядан Дублинга қочиб кетишмоқда

Муҳожирлар Руандага депортация қилинмаслик учун Британиядан Дублинга қочиб кетишмоқда

Ирландия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ўтган ҳафтада мамлакатга 610 дан ортиқ одам, жумладан, болали оилалар келган. Бунча кўп одамлар одатда Ирландияга икки ой ичида етиб келишади, дея хабар беради Euronews.

Ҳукумат идоралари Дублиндаги бошпана изловчилар эгаллаб олган чодирларни олиб ташламоқда.

Бир неча ҳафта давомида Халқаро муҳофаза идораси атрофи антисанитария шароитида қолди.

Кейин бошпана йўқлиги сабабли мигрантлар йўлдан 200 метр узоқликдаги каналга жойлашди.

Пайшанба куни у ердан ҳам чодирлар олиб ташланди ва одамлар яшаш учун қулай жойга кўчирилди.

Буюк Британияда жойлашган Ирландия ва Шимолий Ирландия ўртасидаги чегара очиқ ва ноқонуний муҳожирлар кўпаймоқда.

Хайбер Euronews мухбирига Афғонистондан қочиб, Дублинга келганини айтди, чунки у Буюк Британияда қолса, Руандага депортация қилинишидан қўрқишини маълум қилди.

“Мен Буюк Британияда қолишим керак эди, лекин Руанда режаси бўйича муаммо пайдо бўлди, муҳожирлар учун буни қабул қилиш жуда қийин ва ҳар бир бошпана изловчи бундан жуда қўрқади, шунинг учун мен Ирландияга келдим. Ҳозир бошпана йўқ дейишди, кутамиз. Бизга қачон бошпана берилишини билмаймиз, айни пайтда фақат чодирда яшаяпмиз”, - деди у.

Келгуси ҳафталарда Ирландия ҳукумати қонунчиликка расмийларга ноқонуний муҳожирларни Буюк Британияга қайтариш имконини берувчи ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда.

Мутахассислар вазият яхшиланишига шубҳа қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!