Тадбиркорлар фаолиятидаги текширувларга оид 2,9 млрд сўмлик 150 та ноқонуний қарор бекор қилинди

Тадбиркорлар фаолиятидаги текширувларга оид 2,9 млрд сўмлик 150 та ноқонуний қарор бекор қилинди

Бу ҳақда АОКА залида Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори Дилшод Насриддинов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди: 
🔸«Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларда йўл қуйилган камчиликлар учун 202 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

🔸Шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида текширувларни келишиш ва ўтказиш тартибларига риоя этмаслик ҳолатлари ҳамда уларга нисбатан асоссиз қўлланилган таъсир чоралари юзасидан киритилган 44 та тақдимномага асосан, уларнинг 190 нафар мансабдор ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди ва 2,9 млрд. сўмлик 150 та ноқонуний қарор бекор қилинди».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!