Шимолий Корея қуролсизлантирилган ҳудуддаги Кореялараро йўлни миналади – Yonhap

Шимолий Корея қуролсизлантирилган ҳудуддаги Кореялараро йўлни миналади – Yonhap

Шимолий Корея қуролсизлантирилган ҳудуддаги Кореялараро йўлни миналади – Yonhap

Шимолий Корея Шимолий ва Жанубий Кореяни ажратиб турувчи қуролсизлантирилган ҳудуддаги Кореялараро йўлни миналаштирди. Бу ҳақда манбага таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.

Агентлик суҳбатдошига кўра, ўтган йил охирида Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея Сеулдан 85 километр узоқликда қуролсизлантирилган ҳудуд ичидаги йўлга мина қўйганини биринчи марта аниқлаган. Январь ойида Шимолий Корея қўшинлари яна иккита йўлда кузатилган.

Икки давлат ўртасидаги йўл 2018 йилги Кореялараро ҳарбий келишувга мувофиқ қурилган. Кейин Сеул ва Пхенян 1950-1953 йиллардаги Корея уруши пайтида ҳалок бўлганларнинг қолдиқларини қидириш бўйича биргаликда ҳаракат қилди. Йил бошида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан бирлашиш ғоясидан воз кечишга чақирди ва Сеулни ўзининг асосий душмани деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!