Қирғизистон Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ-чанғи курортини қурмоқчи

Қирғизистон Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ-чанғи курортини қурмоқчи

Президент Жапаров “Уч чўққи” лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳа Иссиқкўл вилоятидаги учта тоғ чўққисини қамраб олади. Бу жойларда узунлиги 200 км бўлган тоғ-чанғи йўлаклари қурилади.

Келгусида бу ерда 4,8 минг иш ўрни яратилади, курорт йилига 10 ой ишлайди ва 850 минг нафаргача сайёҳни қабул қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!