Франция Исроилга ҳарбий таъминотни тўхтатмоқчи

Франция Исроилга ҳарбий таъминотни тўхтатмоқчи

Францияда Исроилга барча қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги чақириқлар кучаймоқда, бироқ Париж ҳали сиёсий сабабларга кўра бу қадамни қўйишга тайёр эмас, деб ёзади Le Monde.

Франция Исроилнинг иттифоқчиси бўлиб қолмоқда, аммо бу ҳамкорлик обрў ва ҳуқуқий хавфларга эга, дейди баъзи француз экспертлари. Франция кемалари Хайфага мунтазам равишда ташриф буюришни тўхтатдилар ва француз авиацияси қўшма машғулотларда қатнашмайди. Ҳамкорлик фақат разведка даражасида қолмоқда.

Исроилга ҳарбий экспорт жами 27 миллиард евродан атиги 15 миллион еврони ташкил этади. Экспорт қисман тўхтади, хусусан, Ғазода уруш бошланганидан кейин Франция артиллерия снарядларини ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни етказиб беришни тўхтатди, бироқ етказиб бериш тўлиқ тўхтагани йўқ.

Канада, Италия ва Испания Исроилга қурол етказиб беришни тўлиқ тўхтатганини эълон қилди, Голландия эса F-35 учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришни тўхтатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!